Инсон ҳаётида одоб ва маданият асосий нарса ҳисобланади. У билан хулқ гўзал, амал зийнатли бўлади. Кеча ва кундузда содир этиладиган турли-туман амаллар натижасида жамият орасида иттифоқлик пайдо бўлади. Шунинг учун Ислом шариати инсон ҳаётининг ҳар бир жабҳасида одоб ва ахлоқ борасида раҳнамолик қилади. Ана шу жабҳалардан бири сафардаги ҳолат бўлиб, ушбу мўъжазгина рисоламизда сафар одоблари ва унга оид баъзи масалаларни зикр этиб ўтишни ният қилдик. Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳар бир яхшиликка муваффақ қилувчи ва ёрдам сўралгувчи Зотдир.
Имоми Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ сафар қилувчи сафар қилишдан олдин баъзи вазифаларни адо этиши лозимлигини айтиб ўтганлар:
1. Аҳли аёлини нафақа билан таъминлаши.
2. Унда бирор кишининг омонати ёки қарзи бўлса, уларни адо этиши.
3. Агар сафар қилувчи бирор ишга масъул шахс бўлса, ўз ишидаги жорий интизомга риоя қилиши.
4. Сафар харажатлари ҳалолдан бўлиши.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар:
«Мусофирнинг зоди роҳиласи ҳалол, покиза бўлиши, сафар мобайнида (ён-атрофдагиларга) ширинсуханлиги, сафардошларига хушмуомалалиги, еб-ичиш ва харажатларда қўлидан келганича уларга ёрдам бериши улуғ инсон эканининг аломатидир».
теглар *islom.uz, islom, abu muslim, muslim, islom tarixi, сафар, safar, ибодат, намоз, рўза, закот, ҳаж, ислом тарихи, ўзбек, ўзбекистон,

Show full description
Hide full description